Ўзбекистонда 7 ойда қанча какао ва шоколад импорт қилди?

Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида 41 та хорижий давлатлардан 24,2 минг тонна какао ва шоколад импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қайд этилишича, какао ва шоколад импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган.

Етти ой ичида Ўзбекистон энг кўп какао ва шоколадни Россия (17,4 минг тонна), Туркия (1,3 минг тонна) ҳамда Украина (991 тонна)дан импорт қилган. Шунингдек, қуйидаги мамлакатлардан ҳам шу турдаги маҳсулотлар импорти амалга оширилган:

  • Қозоғистон – 886 тонна;
  • Нидерландия – 702 тонна;
  • Полша – 474 тонна;
  • Хитой – 458 тонна;
  • Беларус – 187 тонна;
  • Германия – 181 тонна;
  • Италия – 101 тонна;
  • Испания – 84 тонна.

Аввалроқ 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан  26,9 минг тонна қорамол гўшти, шунингдек, 1,8 миллион долларга тенг бўлган 257,2 тонна кофе маҳсулотларини импорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди