Ўзбекистонда «дафтарлар»га киритилган аҳолига ер участкалари берилади

«Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: «Bugun.uz»

Қарорда белгиланишича, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилганда, мазкур дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар бир йил муддатга сақлаб қолинади.

Шунингдек, имтиёз ва преференцияларнинг бир йиллик амал қилиш муддати деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда:

  • бир ой муддатда 2022 йилда аҳолига қўшимча тарзда очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 20 минг гектар экин майдонларининг, 2023 йил 1 январга қадар 2023 йилда аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериладиган 95 169 гектар экин майдонларининг аҳоли пунктларига яқин, сув таъминоти яхши бўлган ерлардан танланиши ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини.

Бунда, ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши Ер кодексининг 36-моддасида белгиланган ҳолларда, жумладан, ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, ушбу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда, ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда, амалга оширилади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда давлат раҳбари бу йил 80 минг гектар майдон пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига бўлиб берилишини маълум қилган эди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди