Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 12 сентябрь куни куни Ўзбекистон бўйича Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон натижасида 23-28 даража атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда шамол 15-18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин.

«Республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин», — дейилади хабарда.

Шунингдек, республика бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 10-13 даражани ташкил этади. Кундузи антициклон Ўзбекистон ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво 28-30 даражагача исийди.

14 сентябрдан ва иш ҳафтасининг охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 12-17 даража, кундуз кунлари 29-34 даража атрофида бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келиши маълум бўлганди. 14 cентябрдан бошлаб эса кунлар аста-секин исиши, келаётган ҳафта иш кунларида ёғингарчилик кутилмаслиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди