Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 706 тани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 617 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сонига кўра, энг кўп Россия (2 762 та), Туркия (2 071 та) ва Хитой (2 044 та) ҳисобига тўғри келмоқда. Шунингдек, мамлакатда қуйидаги хорижий давлатларнинг ҳам корхоналари фаолият кўрсатмоқда:

  • Қозоғистон – 1 195 та;
  • Жанубий Корея – 910 та;
  • АҚШ – 320 та;
  • Қирғизистон – 291 та;
  • Тожикистон – 283 та;
  • Озарбайжон – 247 та;
  • Германия – 213 та;
  • Туркманистон – 171 та;
  • бошқалар – 4 199 та.

Аввалроқ 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 48 триллион сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилгани маълум бўлганди. Бунда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажмида 39,4 фоизни ташкил этган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади