Ўзбекистонда яна чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилади

Ўзбекистонда яна чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Давлат тест маркази кўплаб талабгорларнинг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь ойида ҳам ўтказилишини белгилаган.

Шунингдек, мазкур тест синовлари октабр, ноябрь ва декабрь ойларида ҳам ташкил этилиб, ҳар ойда 2 маротаба ўтказилиши таъкидланган. Тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти орқали онлайн амалга оширилиши маълум қилинган.

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин. Тўловни амалга оширгандан сўнг, тест санаси ва жойини ўзгартириб бўлмайди

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

Фото: Давлат тест маркази ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДТМ апелляция аризалари бўйича абитуриентларга мурожаат қилганди. Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим. Апеллация аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланиши маълум қилинган.

«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Янгиликлар13:16 | 30.11.22
«Alibaba асосчиси Хитойдан кўчиб кетган» — Financial Times
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди