Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

Қашқадарё Мактабгача таълим бошқармаси 3 ёшли болани «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетгани айтилган хабарларга муносбат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда боғча тарбияланувчиси бўлган 3 ёшли болани «Афросиёб» тезюрар поезди уриб кетгани ҳақидаги хабар ва ҳолат акс этган видеолар тарқалди. Маълумотларга кўра, воқеа 9 сентябрь куни соат 15:33 да Косон тумани «Қўнғиртоғ» МФЙ, Каманди қишлоғида Қарши—Мароқанд темир йўл йўналишида қатновчи «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди билан содир бўлган.

Назоратсиз қолдирилган бола боғча ҳудудидан чиқиб, яқин орадаги темир йўлга бориб қолган. Поезд йўлига чиқволиб кетаётганида «Афросиёб» юқори тезюрар электропоезди уни уриб кетган. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган.

«Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумот тақдим этилади», — дейилади вилоят ХТБ муносабатида.

Аввалроқ Фарғонада 4 ёшли боғча боласи сувга чўкиб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилгани, Навоийдаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди