Россияда мигрантлар йўл қўядиган асосий хато маълум қилинди
Мигрантлар федерацияси президенти бу бўйича маълумот берди
Чет эл фуқаролари бошқа манзилда рўйхатдан ўтганда Россия қонунчилигини бузади. Бу ҳақда Mигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов хабар берди.

Мутахассиснинг сўзлариг кўра, квартирада қанча муҳожирни рўйхатга олиш бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ. «Агар у ерда 30 киши ўз матраслари, кўрпа-тўшаклари ва бошқа нарсалари билан сиғса, рўйхатдан ўтсин», — деган Коженов.
У «бошқа манзилда рўйхатдан ўтиш, яъни бир жойда яшаб, бошқа жойда рўйхатдан ўтиш» қонун бузилиши эканини таъкидлаган. Мигрантлар федерацияси президенти «Росреестр»нинг сўнгги баёнотига ҳам изоҳ берган.
«Сентябрдан бошлаб уй-жой ҳуқуқида бир киши бошига минимал майдон 6 квадрат метрдан ошиши керак. Микроулушни яратиш, алмашиш ёки сотиш тақиқланади», — деган у ва бу янгилик меҳнат муҳожирларига таъсир қилмаслигини айтган.
Коженов ҳар бир хорижлик ҳақиқий яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши кераклигини таъкидлаб ўтган.
Маълумот ўрнида, Россияда мигрантларнинг рўйхатдан ўтиши осонлаштирилади. Россияда мигрантларга бепул тиббий хизмат кўрсатилади.