Тайван Ғарб фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

Тайванда уч кунлик карантиндан ўтишни ҳисобга олган ҳолда қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, мазкур режим 12 сентябрь, душанба кунидан кучга киради. Янгилик АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия, ЕИ мамлакатлари, шунингдек, Тайван дипломатик алоқалар олиб бораётган яна 14 давлат фуқароларига тааллуқлидир.

Улар Тайванга туристик, бизнес, илмий мақсадларда визасиз келиши, шунингдек, қариндошлариникига бориши ёки кўргазмаларда иштирок этиши мумкин бўлади. Оролга етиб келгач, улар уч кунлик карантиндан ўтиши ва яна тўрт кун соғлиғини кузатиши керак.

Аввалроқ АҚШ Тайванга 1,1 млрд долларлик ҳарбий техника сотмоқчилиги ва Тайван Украинага 800 та бомбардимончи дронлар совға қилгани маълум қилинганди.

Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Жаҳон23:34 | 24.9.22
Қутқарув кемасида баскетбол ўйнаётган муҳожирлар, намойишларни бостираётган ҳарбийлар, карантиндаги шаҳар — бугун суратлари
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Жаҳон22:25 | 24.9.22
Тожикистон Бош прокуратураси қирғиз ҳарбийлари ва фуқароларига нисбатан жиноий иш қўзғатди
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Жамият, Жаҳон21:00 | 24.9.22
Бугун оқшоми. Украиналик хакерлар ҳужумига учраётган «Мир», 60 ёшида талаба бўлган маҳалла раиси, «сафарбарлик»ка қарши намойишлар
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Жамият20:35 | 24.9.22
Бухорода олти тонна пахтани яширин равишда олиб кетаётган шахслар ушланди
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Жаҳон20:14 | 24.9.22
Путин сафарбарлик юзасидан янги қонун имзолади
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди
Жаҳон19:42 | 24.9.22
Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқини бекор қилиш таклифи билан чиқди