Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш йўллари ёпилиши рад этилди

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш йўллари ёпилиши акс этган видеога муносбат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари такси ҳайдовчиларига йўллар ёпилиши айтиб, уларга тирбандликларни юзага келтирмаслик бўйича маслаҳат бергани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 12 сентябрь куни 00:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатдан йироқ. Таъкидланишича, видеотасвирларда ШҲТ саммити доирасида Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш йўлларини тушунтириш ишлари акс этган.

«ШҲТ саммитига доир барча ўзгаришларни давлат идораларининг расмий манбаларидан олишингизни сўраб қоламиз», — дейилади ИИВ масъули муносабатида.

Аввалроқ Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Самарқандда ўтказилиши муносабати билан шаҳарга кириш транзит ўтувчи автомобиллар учун вақтинча ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.

«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади