Тошкентнинг икки туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Олмазор ва Яккасарой туманларининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Олмазор тумани Сағбон 4-берк кўчаси ҳудудида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-76 миллиметрли ҳамда паст босимли Д-40 миллиметрли ер усти газ қувурларини 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 13-центабр куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар «Ҳофиз Куҳакий» маҳалласидаги 125 та ҳовли хонадонларда ҳамда 9 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

  • Нонвойхона — 6 та;
  • Офис— 1 та;
  • Овқатланиш шохобчаси— 2 та.

Шунингдек, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 миллиметрли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу боис 13-центабр куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Баҳодир кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйдаги 150 та хонадонда ҳамда 2 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

  • Овқатланиш шохобчаси — 1 та;
  • Меҳмонхона — 1 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Аввалроқ  Юнусобод туманидаги газ қувурларини тартибга келтириш ишлари режалаштирилгани сабаб Олмазор туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча узилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига чекловлар ўрнатилиши ва Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг қатор ҳудудларида газ етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани ҳамда бунга нима сабаб бўлаётгани маълум қилинганди.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади