23:49 | 13.09.22 292

Афғонистонда саратонга чалинаётганлар сони кескин ошмоқда

Шифокорлар касаллик кўпаётгани сабабини айтди

«Толибон» томонидан тайинланган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Афғонистонда саратон касаллигининг кўпайишидан хавотир билдириб, Кобулда сўнгги беш ойда 10 мингдан ортиқ одам бу хасталикка чалинганини айтди. Бу ҳақда «AVApress» хабар берди.

Фото: «Foreign Policy»

Вазирлик мамлакатда саратон касаллигига чалинганларнинг аниқ статистикасини келтирмаган.

«Биз даволаниш учун барча стандартлар ва жиҳозлар бўлган яхши шифохоналарга эга бўлишга ҳаракат қилмоқдамиз. Аввало, мавжуд марказларни яхши жиҳозлашга ҳаракат қиляпмиз», — деган вазирлик матбуот котиби Шараф Замон.

Афғонистон шифохонасида онкологик беморларни даволаш бўлимида дори воситалари етишмаётгани айтилмоқда. Бошқа томондан, айримлар Кобулда саратон касаллигининг паст диагностикасидан хавотир билдирмоқда.

«Бизда компютер томографияси йўқ ва беморлар бу амалиётни кўчада қилади.  Уларга касалхонада мавжуд одатий дорилар ва саратон касаллигига тегишли препаратлар берилади. Афсуски, касалликнинг ўзига қарши дори йўқ. Беморлар мавжуд бўлмаган, керакли дориларни ташқаридан сотиб олади», — дейди Саратон касалликларига қарши кураш бўлими раҳбари Забиҳуллоҳ Ҳошимий.

Шифокорлар мамлакатда кимёвий қурол қўлланилиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланишини онкологик касалликларнинг кўпайишининг асосий сабабларидан бири деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Афғонистонда аҳоли хавфли касалликка чалинаётгани ва мамлакатда вабога чалинганлар олти мингдан ошгани маълум қилинган.


Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 487
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 155
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманганда заҳарланган болалар ҳақида маълумот берди

10:32 | 22.09.23 345
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 420
Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 22 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

8:53 | 22.09.23 253
Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 1111