Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди

Сенатнинг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, ялпи мажлисда Сенати раиси ўринбосарини сайлаш масаласи кўриб чиқилган. Унда Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди. Шунингдек, Мурат Каллибекович Камалов  раиснинг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгес раисини лавозимига сайланганди.

Ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев Аманбай Оринбаевнинг раҳбарлик қобилияти, ватанпарварлиги ва инсоний фазилатларини, шунингдек, ҳудудни ривожлантириш борасидаги таклифларини ҳисобга олиб, унинг номзодига ўз розилигини билдирган.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес раисини сайлаш масаласи овозга қўйилган ва яширин овоз бериш йўли билан Аманбай Оринбаев бир овоздан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимига сайланган эди.

Аввалроқ сессияда Жўқорғи Кенгес раиси Мурод Камолов лавозимидан озод этилганди.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади