15:21 | 13.09.22 533

Фарғонада ўзганинг пластик картасидаги 6,5 млн сўмни ечиб олган шахсга жиноят иши очилди

У пластик карта эгасини пул ўтказиб бераман дея алдаб, унинг кодини қўлга киритган

Фарғонада ўзганинг пластик картасидан 6,5 миллион сўмни ечиб олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, 4 август куни М.С. исмли шахс Telegram орқали фуқаро Ф.З.ни ишончига кириб, унга вояга етмаган фарзанлари бўлса моддий ёрдам берилишини айтган. Бунинг учун гуруҳга пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар жўнатиб, тегишли банк томонидан берилган пластик карта хос рақамини кўлга киритган ва карта ҳисобида бўлган жами 6 миллион 582 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди (Фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бундан олдин Бухорода ўзгаларнинг пластик картасидан пулларни ечиб келган талаба фош этилгани, Самарқандда фуқароларнинг пластик карталаридан пулларини ечиб олган йигитга чора кўрилгани ва Telegram’даги гуруҳ маъмурлари карталаридан пул ечиб олган 10-синф ўқувчиси ушлангани хабар қилинган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 999
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1854
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1201