Кремль Қодировнинг Путин билан гаплашиш хоҳишига жавоб қайтарди

Россия президенти Владимир Путин ҳозирча Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан мулоқот қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.

Фото: «Чечня Сегодня»

Песковнинг сўзларига кўра, Путин ва Қодиров тез-тез мулоқот қилиб туради.

«Улар кўпинча турли мавзуларда мулоқот қилади. Ҳозирча жадвалда ҳеч қандай алоқа режаси йўқ», — деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, Қодиров рус ҳарбийларининг Украинадаги фронтдан қочиб кетганидан норози бўлган. Шу муносабат билан у Давлат думаси депутати Адам Делимханов бошчилигидаги чечен бўлинмалари Украинага қарши урушга қайтишини маълум қилган.

Қодиров Россия Мудофаа вазирлигининг стратегиясини танқид қилиб, агар бирор ўзгартириш киритилмаса, «мамлакат раҳбариятига вазиятни тушунтириш учун мурожаат қилишини» айтган.

Аввалроқ Қодиров лавозимидан кетишга «ҳаққи йўқли»гини айтганди. Шунингдек, Рамзан Қодиров NATO давлатларини демилитаризация қилиш ҳақида гапирганди.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди