0:09 | 13.09.22 411

Навоийда 800 долларга ишга киритиб қўйишни ваъда қилганларга жиноий иш қўзғатилди

Улар ота-болани кон бошқармасига ишга киритишини айтган

Навоийда ота-болани Зарафшон шаҳридаги кон бошқармасига ишга киритиш мақсадида 800 доллар олаётган шахсларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Зарафшон шаҳрида истиқомат қилаётган А.Д. таниши О.Г. билан тил бириктириб Зарафшон шаҳридаги кон бошқармасига ишга киришни мақсад қилган А.С. ва унинг ўғлини ҳожатини чиқариш ва хизмати эвазига мўмай даромадли бўлишни кўзлаган.

Шунингдек, олдиндан талаб қилинган 800 АҚШ долларини шаҳардаги «Сўғдиёна» кафесида олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан А.Д. ва О.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда фуқарони гидрометаллургия заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда тез ёрдам бўлими мудири фуқародан ишга киритиб қўйиши учун 500 доллар олган вақтида қўлга олинганди.


Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

Тошкент вилоятида 25 ёшли йигит ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди

21:18 | 04.10.23 689
Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 799
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 383
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 422
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 805
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 295