Ўзбекистон 7 ойда қанча балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган?

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 48 та хорижий давлатдан 11,6 миллион долларга 6,1 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,5 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини Россия (2,9 минг тонна), Ветнам (905 тонна) ҳамда Латвия (822 тонна)дан импорт қилган. Шунингдек, қуйидаги давлатлардан ҳам денгиз маҳсулотлари олиб келинган:

  • Қозоғистон – 435 тонна;
  • Норвегия – 327 тонна;
  • Литва – 322 тонна;
  • Хитой – 41,4 тонна;
  • Туркия – 35 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда балиқни кооперация асосида етиштирувчилар барча солиқлардан озод қилиниши тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео