Ўзбекистонда «Гендер аудит» ўтказилади

Ўзбекистонда «Гендер аудит вазифалари» ва «гендер аудитни ўтказиш тартиби» махсус моддаларда белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциянинг йиғилишида маълум қилинди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилиниб, уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқлан. Дастурнинг 1-бандида «гендер аудит» тушунчасини ва уни ўтказиш тартибини белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Шунингдек, юқоридаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳужжатда «Гендер аудит вазифалари» ва «гендер аудитни ўтказиш тартиби» махсус моддаларда белгиланиб, «Ўзбекистон Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси» номи «Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси» номига ўзгартирилиши маълум қилинди.

Муҳокамалар давомида депутатлар партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича бир қатор таклифлар берган. Уларнинг қонунчиликка киритилиши хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш механизмларини кучайтиришга хизмат қилиши айтилиб, қонун лойиҳаси маъқулланган. Йиғилишда шунингдек, кун тартибига киритилган бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказлари ташкил этилилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 18 июль куни хотин-қизларнинг ўқиши учун имтиёзли кредит бериш бўйича қарорни имзолаганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди