Ўзбекистонда Инновацион вакциналар маркази ташкил қилинади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари саммити доирасида 13 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдурахмонов ҳамда «Luye Invetment Group Co.,Ltd» компаниясининг компанияси раҳбари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги «Luye Invetment Group Co.,Ltd» компанияси билан ҳамкорликда 2023-2028 йилларда умумий қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган «Инновацион вакциналар маркази»ни ташкил этиши бўйича Меморандум имзолаган.

Шунингдек, учрашувда компаниянинг расмий вакили Лю Дянбо Ўзбекистонда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши вакцина яратиш ва ишлаб чиқариш бўйича олиб бораётган ишларга юқори баҳо берган.

«Инновацион вакциналар маркази» – Марказий Осиёда ягона тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқиш корхонаси бўлиб, маҳаллий ва МДҲ мамлакатлари бозорини юқори технологик маҳсулотлар билан таъминлаш имконини бериши таъкидланган.

Лойиҳа доирасида гепатит А, гепатит Б, папиллома, қизамиқ, қоқшол ва бошқа касалликлар вирусларини даволашда ишлатиладиган умумий ҳажми 2 миллиард долларга тенг бўлган 10 хил вакцинани йилига 200 миллион дозада ишлаб чиқарилади.

Ушбу тўлиқ циклли биотехнологик ишлаб чиқариш корхонасининг илмий ҳажмдорлиги ва келгусида юқори малакали илмий мутахассислар жалб қилинишини инобатга олиб, “Инновацион вакциналар маркази»ни Тошкент вилоятида ташкил қилиш таклиф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон топ-50 инновацион давлатлар қаторига киритилиши ҳақида хабар берилганди. Президент қарорига кўра, ҳудудларда 224 та, тармоқларда 441 та, олийгоҳлар ва илмий ташкилотларда 1 086 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган.

Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Жамият19:46 | 1.10.22
Тошкентдаги ҳарбий госпиталда дарахтлар қуритилаётганига муносабат билдирилди
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади