Пентагон Украинага етказилган артиллерия ва ракеталар сонини очиқлади

Пентагон Россиянинг «махсус операция»си бошланганидан бери Украинага етказилган артиллерия ва ракеталар сонини очиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.

Фото: «Defense news»

Маълум қилинишича, 24 февралдан кейин АҚШ Украинага 140 та артиллерия тизими ва 660 минг снаряд ҳамда ракета юборган. Киевга зирҳли нишонларга қарши курашиш учун 41 мингта кўчма ракета комплекслари, 1400 та кўчма ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими, 15 та вертолёт, 38 та радар, 10 200 та автомат ва тўппонча, 63,8 миллионга яқин ўқ отиш қуроллари ва 18 та патрул катерлари юборилган.

Қуролларни етказиб бериш учун ҳарбий ва Пентагон томонидан ижарага олинган оғир транспорт самолётлари Европага 754 та парвозни амалга оширди. Шунингдек, 28 та кема, 67 та поезд ва 1,5 минг юк ташишга мўлжалланган машина жалб қилинган.

Аввалроқ Пентагон Путиннинг янги стратегияси ҳақида маълумот берганди. Шунингдек, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолаганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео