Қашқадарёда ноқонуний дарахт кесган эркак жаримага тортилди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида дарахтларни кесган фуқарога нисбатан жарима қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Китоб туман инспекторлари томонидан экологик назорат рейд тадбири олиб борилган. Тадбир давомида туманнинг «Бешариқ» МФЙ ҳудудида фуқаро Т.Ф. томонидан ноқонуний равишда дарахтларни кесиб ташлаганлик ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 миллион 300 минг сўм жарима ҳамда 5 миллион 940 минг сўм зарар қўлланилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида дарахтлар таги бетонлаб ташлангани аниқлангани, Бухородаги далада дарахтлар қўпориб ташланаётганига муносабат билдирилгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда кесилган 58 туп дарахт иши бўйича 3 киши ушланган.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди