Қашқадарёда қимор ўйнаган йигитларга чора кўрилди

Қарши шаҳрида қимор ўйнаган йигитлар жавобгарликка тортилди, деб хабар беради вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 2022 йил 10 сентябрь куни тунги соат 01:00 ларда Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари шаҳарнинг 8-кичик туманида Б.Р., Ч.Ф. ва Н.А. исмли фуқаролар тунги вақтда шовқин қилиб, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларда иштирок этгани ҳолатини аниқлаган. Ўйин иштирокчиларидан 211 минг сўм пул ва ўйин карталари ҳужжатлаштириб олинган.

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилган.

Аввалроқ Навоийда 62 ёшли эркак қиморхона ташкил қилгани аниқлангани, Учқўрғон туманидаги ошхона ертўласида 47 ёшли эркак қиморхона ташкил этгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда онлайн қиморга тўлов қилиб бераётганларга жавобгарлик кучайтирилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео