Қирғизистонда мутахассис бўлмаганларни бюджетдан Ўзбекистонга юборган вазирга жиноий иш очилди

Қирғизистонда Бош прокуратура энергетика вазирига нисбатан иккита жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «who.ca-news.org»

Маълум қилинишича, жиноий иш мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатлари бўйича қўзғатилган.

«Энергетика вазири Доскул Бекмурзаев 2021-2022 йилларда ходимларни бюджет ҳисобидан БАА, Туркия, Ўзбекистон ва Россияга хорижга хизмат сафарига жўнатган. Бу одамлар тегишли соҳанинг мутахассислари бўлмаган. Натижада давлатга катта миқдорда моддий зарар етказилган.

Бундан ташқари, Доскул Бекмурзаев «Теплые ключи» соғломлаштириш мажмуаси объектларини капитал таъмирлаш вақтида хусусий корхонага 15 миллион сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказган. Мансабдор шахснинг хатти-ҳаракатлари давлат ва жисмоний шахслар манфаатларининг қўпол бузилишига олиб келган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Қирғизистонда вазирларнинг дипломи ва фуқаролигини текшириш бошланганди. Шунингдек, Қирғизистонда ҳукумат вакилларига хизмат автомобилларини сотиб олиш тақиқланганди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди