Сенаторлар ташқи меҳнат миграциясига оид қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунини муҳокама қилди, деб хабар беради «Xalq so‘zi Onlayn».

Фото: «Халқ сўзи»

Таъкидланишича, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни кўзда тутадиган мазкур Қонун сенаторлар томонидан соҳа экспертлари, вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида таҳлил қилинди ва унинг айрим моддаларининг нормаларида ноаниқликлар аниқланган.

Хусусан, қонуннинг 26-моддаси иккинчи қисмида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда Ўзбекистондан чиқиб кетаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олган шахсларга тенглаштирилиши ва уларга нисбатан ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқ солиш ва пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби қўлланилиши қайд этилган.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида эса уюшган ҳолда ишга жойлаштириш доирасида чиқиб кетаётган фуқароларга ушбу моддада назарда тутилган ижтимоий кафолатлар, башарти улар «Labor-migration» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилган бўлса, берилиши шарти белгиланмоқда.

Солиқ кодексининг 408-моддасига мувофиқ меҳнат стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши қайд этилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам солиқларни тўлаш, пенсия миқдорини ҳамда меҳнат стажи ҳисоблашда қўшимча шартлар сифатида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларида рўйхатдан ўтиш назарда тутилмаган. Бу меҳнат миграцияси йўли билан Ўзбекистондан чиқиб кетаётган фуқаролар учун назарда тутилган ижтимоий кафолатларни ахборот тизимида рўйхатдан ўтганидан сўнг бериш шарти Солиқ кодексининг 408-моддасига ва Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги қарорининг 12-бандига зид эканини англатади.

Фото: «Халқ сўзи»

Қонуннинг 5-моддасида мажбурий меҳнатнинг белгилари ва кўринишлари тўлиқ очиб берилмаган. Хусусан, иш бажаришга мажбурлаш деганда бирон-бир жазо қўллаш таҳдиди билангина чекланиб қолиши, зўравонлик тўғридан-тўғри қўлланиш ҳолатлари мавҳумлигича қолган.

Муҳокама жараёнида шунингдек, қонуннинг бошқа биронта моддасида фуқароларни касбга ва чет тилларига ўқитиш ҳамда уларга халқаро миқёсда тан олинадиган сертификатлар бериш тартиби тўғрисида нормалар акс эттирилмагани, яъни қонунда фуқароларни ким томонидан ўқитиш ёки сертификатлар бериш ёхуд қайси касбларга ўқитиш каби механизмлар етарлича очиб берилмагани айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, қонунда 30 га яқин ҳавола қилувчи нормалар мавжудлиги, унинг тўғридан-тўғри амал қилишига салбий таъсир кўрсатиши, муайян органларнинг ўз ваколатларини суиистеъмол қилишига замин яратиши таъкидланган.

Қизғин муҳокамалардан сўнг «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунини рад қилиш тўғрисидаги Сенат қарори қабул қилинган.

Аввалроқ Олий Мажлис Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонунни кўриб чиқиб, уни маъқуллагани тўғрисида хабар берилганди.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди