«ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари ва ШҲТ мамлакатлари кинофоруми»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекфильм киностудиясининг кичик павильонида XIV Тошкент халқаро кинофестивалига старт берилади. Соат 10 дан бошлаб расмий тадбирлар, тантанали очилиш маросими ва ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари бошланишига бағишланган анжуман, ШҲТ мамлакатлари кинофоруми, делегациялар тақдимоти ва Кино кунлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

«Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари доирасида меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини ШҲТ мамлакатлари кино санъати соҳаси билан яқиндан таништиришга қаратилган анжуманга алоҳида эътибор қаратилган.

ШҲТ мамлакатлари киноси кунлари ва ШҲТга аъзо мамлакатлар кинофоруми очилишида бир қатор спикерлар, жумладан, Беларусь Киноижодкорлари уюшмаси раиси – Виктор Василев, Кино соҳасини ривожлантириш миллий корпорацияси бошқарувчи директори – Равиндер Бхакар (Ҳиндистон), кинорежиссёр Афшин Хошими (Эрон), Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат марказининг халқаро кинофестиваллар бўйича ижрочи директори, бош продюсери Адай Абелдинов (Қозоғистон), Қирғизистон Республикаси Маданият, туризм, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги ҳузуридаги Кинематография департаменти директори Муктали Бектеналиев (Қирғизистон) ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Яқинлашиб келаётган XIV Тошкент халқаро кинофестивалида ШҲТга аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзининг энг яхши киноленталарини тақдим этади. Жумладан, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон фильмлари намойиш этилади.

Кузатувчи давлатлар (Беларусь, Эрон, Мўғулистон) ва ШҲТ билан мулоқот бўйича ҳамкор мақомини олган мамлакатлар (Озарбайжон, Арманистон, Туркия) ҳам ўзларининг кино маҳсулотларини намойиш этади. Конференциядан сўнг белгиланган локацияларда «ШҲТ киноси кунлари»нинг очилиш маросими бошланади. Тегишли мамлакатларда ишлаб чиқарилган фильмлар тақдимоти ва намойиши учун кўплаб локациялар жалб қилинган.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади