Швейцария Гулнора Каримованинг 350 млн долларини мусодара қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзолангани тўғрисида хабар берилганди. Адлия вазирлиги матбуот котибининг ёзишича, Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.

Фото: «Bilan.ch»

Қайд этилтшича, ундирилиши лозим бўлган жами сумма давом этаётган жиноий иш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин тақрибан 686 миллион долларга тенг. Ушбу ишлар Швейцария судларида кўриб чиқилиб, қарийб 336 миллион доллар узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 миллион доллар Ўзбекистонга қайтиши хал бўлган, 205 миллион доллар бўйича эса якунига етмоқда.

Маблағларни қайтариш БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030 Fond» деб номланган кўп шериклик траст жамғармаси орқали амалга оширилади.

Жамғарма тегишли функция ва ваколатларга эга бўлган ўзиги хос маъмурий-ташкилий тузилмага эга:

Юқори даражадаги стратегик қўмита — у реституция тўғрисида сиёсий мулоқотни амалга оширади, жамғарманинг тузилмаси ва стратегик йўналишларини белгилайди ва улар устидан назоратни амалга оширади. Юқори даражадаги стратегик қўмитанинг таркибини Ўзбекистон ва Швейцариядан бир нафардан вакил ташкил этади ва у ерда қарорлар тўлиқ консенсус асосида қабул қилади

Бошқарув қўмитаси — жамғарманинг бошқариш масалалари учун масъул орган ҳисобланади. Қўмита жамғарманинг операцион фаолияти, шу жумладан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича тўлиқ консенсус асосида қарорлар қабул қилади. Унинг таркибига Ўзбекистон, Швейцария ва БМТдан бир нафардан вакил киради.

Котибият — БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координаторининг офисида жойлашган бўлиб, БМТнинг Ўзбекистондаги Доимий координатори томонидан назорат қилинади. Котибият Бошқарув қўмитаси ва Юқори даражадаги Стратегик қўмитани уларнинг барча вазифаларининг амалга оширилишини таъминлайди ва жамғармани жорий бошқаришга масъулдир.

Маъмурий агент — БМТ Тараққиёт Дастурининг Нью-Йоркдаги Кўп шериклик траст жамғармаси офисидир. У жамғарманинг ўтказилган маблағларини бошқаради. Бошқарув қўмита томонидан маъқулланган лойиҳалар БМТнинг иштирокчи ташкилотлари ҳамда БМТнинг ихтисослашган агентликлари томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик жамияти маслаҳат кенгаши — миллий ва халқаро фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат бўлади. Кенгаш жамғарма ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни таъминлайди ҳамда консультатив ролга эга.

«Умуман олганда, қайд этилган жамғарма маблағларни сарфлашда коррупцион хавф-хатарларни олдини олишга, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини таъминлашга хизмат қилади. Қайтарилаётган маблағлар пировардида ижтимоий соҳага йўналтирилиши, асосан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини ривожлантиришга ишлатилиши режалаштирилмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ «Пандора ҳужжатлари»нинг Гулнора Каримовага алоқадор қисми эълон қилинганди. Шунингдек, Ислом Каримов рафиқасининг жияни Москвадаги пентхаусини сотувга қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
Жамият10:38 | 6.10.22
Тошкентда дарахтларга яна зарар етказилаётгани аниқланди
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
Жамият10:17 | 6.10.22
«Хусусий уй-жойлар нархини вазирлик назорат қила олмайди» — Қурилиш вазирлиги
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Жаҳон9:33 | 6.10.22
АҚШ Марказий Осиёнинг Россияга «қарамлигини камайтириш» учун пул ажратади
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Жаҳон8:42 | 6.10.22
Татаристонда 11-синф қиз «военкомат»га ўт қўймоқчи бўлди
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 6.10.22
Ўзбекистонда 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди