Тошкентда йўл ўртасидан иссиқ сув отилиб чиқди

Тошкент шаҳри Муҳаммад Юсуф кўчасидан ўтган иссиқ сув тармоғида носозлик юзага келди. Ҳолат юзасидан «Veolia Energy Tashkent» масъулияти чекланган жамияти хусусий корхонаси расмий муносабат билдирди.

Фото: «Veolia Energy Tashkent» матбуот котиби Telegram канали

Қайд этилишича, «Veolia Energy Tashkent» масъулияти чекланган жамияти хусусий корхонаси томонидан 2022-2023 йилларда иситиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 13 сентябрь куни 1-ИМ қозонхонасининг амал қилиш ҳудудида иссиқлик қувурларининг механик чидамлилиги ва зичлилиги синовдан ўтказилган.

Шунингдек, тасдиқланган жадвал асосида ўтказилган синов жараёнида Муҳаммад Юсуф кўчасидан ўтган диаметри 500мм бўлган иссиқлик тармоғида авария содир бўлди, натижада ер остидан иссиқ сув отилиб чиқиши кузатилган.

Ҳозирда иссиқ сув чиқиши тўхтатилиб, махсус техникалар ёрдамида аварияни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнобод туманида электр ва иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берилганди. «Nova24»нинг хабар беришича, «Дўстлик» боғидаги аттракцион тўхтаб қолиб, ичида одамлар қолиб кетган.

Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Жамият19:07 | 1.10.22
Президент тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтиришга доир фармонни имзолади
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Жамият18:32 | 1.10.22
Ўзбекистонда энг арзон палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Жамият17:45 | 1.10.22
Ўзбекистонда кейинги ҳафта қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Жамият17:14 | 1.10.22
Азиз Абдуҳакимов Tourism EXPO Japan 2022 вазирлар анжумани иштирокчиларини Самарқандга таклиф этди
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Жамият16:28 | 1.10.22
Тошкентда номаълум шахслар мушукнинг юнгини олиб, мўйловларини қирқиб ташлади
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди
Жамият15:34 | 1.10.22
Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги портлаш юзасидан баёнот берди