Тошкентдаги мактабда рус тилидаги дарс ўзбек тилида ўтилганига изоҳ берилди

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси пойтахтдаги мактабларнинг бирида рус тили дарс ўзбек тилида ўтилаётгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.


Фото: «Яндекс»

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида рус тилида дарслар ўтиладиган синфларда ўзбек тилида сабоқ берилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борилган. Унга кўра, мазкур таълим муассасасида тасвирий санъат фанидан 4 соат, информатика фанидан 21 соат рус тилида дарс ўтиладиган синфларда вакант соатлари мавжудлиги аниқланган. Натижада мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг дарс соатларини қолдирмаслик учун вакант соатларга тўлиқ рус тилида сўзлаша олмайдиган ўқитувчиларни жалб этишга мажбур бўлган.

Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида мактаб маъмурияти томонидан Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига хат билан мурожаат қилинган. Тез орада мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Маълумот учун, айни пайтда 142-мактабда жами 53 та синф мавжуд бўлиб, шулардан 37 тасида рус, 16 тасида ўзбек тилида таълим йўлга қўйилган. Янги ўқув йили олдидан 17 нафар ёш ўқитувчи ишга қабул қилинган. Жами ўқитувчилар сони 75 нафарни ташкил этади.

Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманидаги айнан шу — 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида ўқувчилар билан ўтказилган одоб-ахлоққа оид суҳбат нотўғри талқин қилингани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан шаҳар Халқ таълим бош бошқармаси расмий ҳам муносабат билдирган.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди