21:00 | 14.09.22 89

Арманистон бош вазири Самарқанддаги ШҲТ саммитига келмайди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанддаги саммитига келмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Армения» нашри хабар берди. Ҳукумат ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги айтилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ўзаро ўт очишни […]

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанддаги саммитига келмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда «Sputnik Армения» нашри хабар берди.

Фото: «Azerbaycan»

Ҳукумат ахборот хизматининг маълумотларига кўра, Никол Пашинян Арманистондаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида қатнашмаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон ва Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Озарбайжон ва Арманистон ўзаро ўт очишни тўхтатишга келишилишиб олгани маълум қилинганди.