19:44 | 14.09.22 259

Эрдўғон ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келади

Бу Эрдўғоннинг ШҲТ саммитидаги биринчи иштироки ҳисобланади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Давлат раҳбарининг 15 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида бошланадиган йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда «TRT Haber» нашри хабар берди. Шунингдек, у ташкилотга аъзо давлатларнинг етакчилари билан учрашади.

Фото: «Anadolu»

Маълум қилинишича, бу Эрдўғоннинг ШҲТ саммитидаги биринчи иштироки ҳисобланади. Икки кунлик саммитдан сўнг у БМТ Бош ассемблеясининг 77 сессиясида иштирок этиш учун АҚШга учади. Эрдўғон ШҲТ саммитида Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан иштирок этмоқда ва унинг доирасида қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади.

Туркия президенти саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан икки томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Россия ва Туркия етакчиларининг учрашувида дон коридори масаласи асосий муҳокама қилинадиган мавзу бўлиши кутилмоқда.

Аввалроқ Си Цзиньпин, Путин ва Иброҳим Раисий ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келиши, Эрдўғон Самарқандда бўлиб ўтадиган учрашувда Путиндан Россиядан озиқ-овқат етказиб беришни бошлашни сўраши тўғрисида хабар берилганди.