Кўкрак нишони 2 миллион сўм ҳомийлик маблағига ясатилган — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров партиянинг Тошкент шаҳар кенгашида таъсис этилган олтин нишон ҳақида Telegram’даги каналида фикр билдирди.

Фото: Telegram / @alisherQodir

Маълум қилинишича, «Миллий тикланиш» партиясида яхши ишлаган маҳаллий кенгаш депутатларига ташаккурнома билан бирга қимматбаҳо совға ҳам берилади. Қўл соати, телефон, ноутбук кабилар билан рағбатлантириш тизими бор.

Шунингдек, барча ҳудудий партия ташкилотларига хомийлик маблағлари ҳисобидан фаол маҳаллий депутатларни мунтазам рағбатлантириб бориш тавсия қилинган. Маҳаллий кенгаш депутати ойлик олмайди, уларга берилган имтиёзлар ҳам ҳаминқадар, лекин иши жуда оғир, кўп ва конфликтларга тўла экани таъкидланган.

«Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши хомийлик маблағи ҳисобига партия нишонини тилла аралашмасида ясатиб, шаҳар партия ташкилотининг қарорига асосан бир йилда бир марта, энг фидойи туман кенгаши депутатини тақдирлаш тизимини йўлга қўйишибди. Нима ҳам дердик, рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув», — деган Алишер Қодиров.

Таъкидлашича, нишон 2 миллион сўм ҳомийлик маблағига ясатилган. Фидойи маҳаллий кенгаш депутати бундан кўпига муносиб.

«Қора пиар ҳам фойдали пиар, фақат текин. Бизни қора пиарчиларимиз гоҳида бизга шундай ёрдам бериб туришади, ташаккур», — деган депутат.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миллий тикланиш партиясининг олтин нишони ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди