Миллий тикланиш партиясининг олтин нишони ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди

«Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони таъсис этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу ҳақда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: Telegram / @makarenko_channel

Таъкидланишича, партиянинг 2022 йил 29 августдаги Ижроия Қўмита йиғилишида кўкрак нишонини таъсис этишга қарор қилинган. Биринчи кўкрак нишони Тошкент шаҳар Чилонзор туман Кенгаши депутати Санжарали Имамовга топширилган.

Кўкрак нишони таъсис этишдан мақсад сифатида жамиятда ижтимоий-сиёсий фаол бўлган халқ фидоийлари, фаол депутатлар, партия фаолларини бир йилда бир марта рағбатлантириш эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, партия муносабатида кўкрак нишони ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тайёрланиши ҳамда маҳалли Кенгаш депутатлари, партия фаолиятига муносиб ҳисса қўшаётган аъзолар, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаолият кўрсатаётган, партиянинг ғоя ва мақсадларини аҳолига етказишда фаол қатнашаётган фуқаролар партия рамзи туширилган фоизли олтин ва кумуш кўкрак нишонлари билан тақдирланиши кўзда тутилгани маълум қилинган.

Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Жамият, Тошкент ш.20:19 | 25.9.22
Тошкентда Шарқшунослик университетининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео
Жамият19:15 | 25.9.22
Ëқутистонда аёллар ҳарбий сафарбарликка қарши норозилик намойиши ўтказди — видео