Миср ва Қатар ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкорига айланди

14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми бериш тўғрисидаги меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳужжатларни ШҲТ бош котиби Чжан Минг, Миср ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза ва Қатарташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий имзолаган. Ўзбекистон томонидан тадбирда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов иштирок этган

Меморандумлар ШҲТ ва юқоридаги давлатлар ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, савдо ва инвестиция, энергетика, АКТ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникациялар, маданият, фан ва технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.

Фото: ТИВ матбуот хизмати

Таъкидланишича, ҳамкор давлат мақоми ташкилотга аъзо давлатларнинг таклифига биноан ШҲТ доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

«Меморандумлар улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Меморандумларни имзолаш бўйича ишлар Ўзбекистон томонидан ШҲТга раислиги доирасида ҳамда ташкилот Давлат раҳбарлари кенгашининг тегишли қарорларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ШҲТ саммитнинг биринчи олий мартабали меҳмони – Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Самарқандга етиб келгани тўғрисида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев саммит доирасидаги биринчи учрашувини моғулистонлик ҳамкасбини қабул қилишдан бошлаган.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади