Олаф Шольц Путинни Украина ҳудудидан қўшинларини бутунлай олиб чиқиб кетишга чақирди

Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Олаф Шольц билан телефон орқали мулоқот қилди. Қайд этилишича, суҳбат бир ярим соат давом этган. Томонлар Украинадаги вазиятни, хусусан, Запрожье АЭСининг хавфсизлигига оид масалани муҳокама қилган. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Германия ҳукуматининг маълум қилишича, Шольц Путинни қўшинларини Украина ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқиб кетишга ва вазиятга дипломатик ечик ишлашга, шунингдек, Қизил Ҳоч вакилларига украиналик асирларни таъминлаш учун имконият яратиб беришга чақирган. Ўз навбатида Кремль Путин «федерал канцлернинг эътиборини Украина томонидан халқаро гуманитар ҳуқуқ қўпол равишда бузилаётганига қаратган» ва Россия ўғитлари экспортига нисбатан қўйилаётган тўсиқлар бартараф этилиши бўйича дон битимга риоя қилиниши кераклигини эслатиб ўтган.

Кремль сайтининг расмий маълумотга кўра, Путин ва Шольц 28 майдан буён телефон орқали гаплашмаган. Шу билан бирга, урушнинг дастлабки уч ойида тўққиз марта мулоқот қилган (уларнинг айримларида Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам иштирок этган).

Аввалроқ БМТ гуруҳи Запорожье атом электр станциясини ҳимоя қилиш учун Украинага жўнаб кетгани, Пентагон Украина Қуролли кучлари самарадорлигини баҳолагани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
Жамият, Тошкент ш.15:08 | 28.9.22
Ўзбекистонда илк бор робот-жарроҳ ёрдамида мураккаб амалиёт ўтказилди
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Жамият14:46 | 28.9.22
«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномани топширинг». Умурзоқов ҳокимларни қандай ишдан олгани аудиоси тарқалди
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Жамият14:16 | 28.9.22
Яккасарой туманидаги «Мовий гумбаз» ҳиёбонида қуриган дарахтлар кесиб ташланади
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади