Ўзбекистон ва Эрон ўртасида икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланди

ШҲТ саммитнинг олий мартабали меҳмони – Эрон президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келгани тўғрисида хабар берилганди. Шавкат Мирзиёев саммит доирасидаги учрашувда ҳамкасби билан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, музокаралар якунида икки томонлама битим ва меморандумлар имзоланган. Булар:

  • ишбилармонлик ва илмий доиралар вакиллари ҳамда сайёҳлик гуруҳлари учун виза тартиботларини соддалаштириш тўғрисида битим;
  • дипломатик паспортлар эгаларини виза талабларидан икки томонлама озод этиш тўғрисида битим;
  • 2022-2025 йилларда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
  • фан, техника ва инновация соҳаларида ўзаро англашув тўғрисида меморандум;
  • божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ҳаракати тўғрисида электрон божхона ахборотини алмашиш тўғрисида меморандум;
  • E-TIR’га оид электрон ахборотни алмашиш тўғрисида меморандум;
  • фан, тадқиқотлар, таълим ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги битим;
  • соғлиқни сақлаш, даволаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим, фармацевтика ва тиббий ускуналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • спорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • нефть, газ ва нефть-кимё тармоқларидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • «Чобаҳор» порти орқали халқаро юк ташишлар ва транзитни амалга ошириш тўғрисида меморандум;
  • 2022-2024 йилларда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик дастури;
  • бандлик ва меҳнат муносабатлари масалалари бўйича меморандумлари.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммити доирасидаги биринчи учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Беларусь президенти ҳам Самарқанддаги ШҲТ саммитига келиши хабар қилинган. Шунингдек, Путин ва Лукашенко Ўзбекистонда учрашув ўтказиши маълум бўлган.

Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:35 | 1.10.22
Ўзбекистонда 1 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Жаҳон23:58 | 30.9.22
Ҳарбийлар билан селфи тушаётган вице-президент, Виндзордаги кийиклар подаси, тўфон келтирган талафотлар — бугун суратлари
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Жаҳон23:37 | 30.9.22
Apple Россиядаги аксарият ходимларини Қирғизистонга кўчирди
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Жамият, Тошкент вил.23:06 | 30.9.22
Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган икки аёлга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
Жаҳон22:35 | 30.9.22
Ўзбекистонга илк бор Техас штати савдо миссияси келади
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади
Жаҳон22:08 | 30.9.22
АҚШ Сенати Украинага қўшимча 12,4 млрд долларлик ёрдам лойиҳасини маъқуллади