Қирғизистон—Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди

Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматига таяниб, «RBK» хабар берди.

Фото: «Tajik Press»

Идоранинг маълум қилишича, 14 сентябр тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган.

«Қирғизистон томонининг ҳудудни тарк этиш бўйича қонуний талабига риоя этмаган ҳолда тожик чегарачилари ўт очди», — дейилади хабарда. Бунга жавобан қирғизистонлик чегарачилар ҳам ўқ узган. Чегара хизматининг таъкидлашича, Тожикистон томони миномётлардан фойдаланган. «14 сентябр соат 09:30 ҳолатига кўра, вақти-вақти билан отишма бошланиб, тўхтаяпти», — дея қўшимча қилади Чегара хизмат.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон томонидан жароҳат олганлар йўқ. Томонлар телефон орқали мулоқот қилиб, юзма-юз кўришиб олишни режалаштирмоқда. Душанбе ҳозирча содир бўлган ҳолатга расман муносабат билдирмаган, бироқ «Sputnik Tojikiston» манбаси отишма содир бўлганини тасдиқлаган.

Аввалроқ, 14 июнь куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма юз берганди, Тожикистон томони гранатомёт ва миномётларни қўллаган. Чегаранинг қирғиз-тожик қисмидаги вазият кескин деб тавсифланган эди. Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ва чегарачилари ўртасидаги низолар ҳудудига айланиб туради. Бунга сабаб делимитация қилинмаган ерлар бўлиб, у ерларда давлатлар ўртасидаги чегара қаердан ўтишини аниқлаб бўлмайди.

Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида
Жамият19:19 | 27.9.22
Соатига 30 километр тезликда ҳаракатланувчи автомобиллар ва 15 дақиқалик шаҳар концепцияси: пиёда сайр қилиш учун идеал шаҳар Париж ҳақида