Садир Жапаров ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга учиб келди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 14 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга учиб келди.

Қайд этилишича, Қирғизистон делегацияси таркибида қуйидаги мулозимлар бор:
- Ташқи ишлар вазири Жеенбек Қулубаев;
- Президент Администрацияси ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азймбақиев;
- Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Муса Жаманбоев;
- Транспорт вазирлиги раҳбари Эркинбек Осоев;
- Иқтисодиёт вазирлиги раҳбари Дониёр Амангелдиев;
Аввалроқ Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келгани ҳақида хабар берилаганди.