Самарқандда халқаро иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга баёнот келишиб олинди

Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида халқаро иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган яна бир баёнот келишиб олинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, баёнотда таъминот занжирлари хавфсизли ва барқарорлигига, кўп томонлама савдо тизими ва Ташкилот аъзоларининг иқтисодиётига таъсир этувчи салбий омиллар кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, таъминот занжирларининг узлуксизлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнининг муҳим таркибий қисмлари, биринчи эҳтиёж товарлари ва бошқа товарларнинг узлуксиз савдосини таъминлашга интилиш амалиёти тасдиқлан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ШҲТнинг Иқтисодий форуми бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари рақамлаштириш борасида қандай ҳамкорлик қилиши маълум қилинганди.

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Жамият12:14 | 28.9.22
Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади
Жамият11:49 | 28.9.22
Ўзбекистон ва Қозоғистон товар айланмаси беш йилда 10 млрд долларга етказилади