«ШҲТнинг мақсади – янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш» — Содиқ Сафоев

ШҲТнинг асосий кучи – у қандайдир блок ёки ёпиқ тузилма бўлишдан йироқлиги. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раисининг ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу ташкилот ҳамиша турли кўринишдаги ҳамкорликлар учун очиқ ва Самарқанд саммити ҳам ташкилот халқаро ўзаро тушуниш, ишонч ва ҳамкорлик барпо этиш учун платформа эканини исботлаши керак.

«ШҲТ саммити қандайдир қарама-қаршиликларни кучайтириш ёки янги деворларни барпо этиш, янги чегараларни белгилаш эмас, балки янги кўприкларни қуриш, халқларни бир-бирига яқинлаштиришга қаратилган анжуман бўлади», – дея қайд этган Сенат раиси ўринбосари.

Шунингдек, Сафоевнинг фикрича, ШҲТнинг Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва ўрни ортиб бораётганини кўрсатади.

«Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги муаммоларни ечишга бўлган интилиши ШҲТ доирасидаги тадбирларда ҳам яққол намоён бўляпти. Иштирокчи мамлакатларни бир жойга тўплаб, ўзаро зиддиятларни бартараф этиб, уларнинг бошини қовуштириш юксак дипломатик маҳоратни ва мезбон давлатнинг обрўси юқориши бўлишини талаб этади. Ҳеч шубҳасиз, ШҲТ саммити натижадор бўлади. У фақат учрашувлар, муҳокамалардан эмас, амалий ишларга эришилади», – таъкидлади Сафоев.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи эълон қилинганди. Шунингдек, Си Цзиньпин , Путин ва Иброҳим Раисий ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келиши маълум бўлган эди.

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди