12:28 | 14.09.22 118

Тошкент ҳайвонот боғидаги жирафанинг ўлимига нима сабаб бўлгани маълум қилинди

Ҳайвонот боғи бош ветеринари бу борадаги маълумотлар билан бўлишди

Тошкент ҳайвонот боғида 20 август куни 9 ёшли Алатау лақабли жирафа вафот этганди. Ҳайвонот боғининг бош ветеринар шифокори Маҳмуд Кузибаев ҳайвонот боғимизнинг ягона жирафаси вафоти сабаблари ҳақида маълумот берди.

Фото: Тошкент ҳайвонот боғи

Кузибаевнинг айтишича, ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган. Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.

Маълумот учун, Алатау Тошкент ҳайвонот боғига 2016 йилда 3 ёшлигида келтирилган. Унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган эди.

«Биз жирафимизни жуда соғиняпмиз, унинг ўрни жуда билиняпти…”, — дейди бош ветеринар.

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг аҳволи оғир экани аниқланганди. Шунингдек, Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизини айиқлар қафасига ташлаган.

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда кўз тўр пардасини кўчириб ўтказиш жарроҳлик амалиёти жорий этилиши мумкин

21:06
СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

СМТИ раҳбари Римда «Ўзбекистон ва Италия: ҳамкорликнинг янги қирралари» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

20:15
Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 5 та энг асосий йўналишга эътибор қаратишини таъкидлади

19:18
Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

Тошкентда уй талашган ука акасини ўлдирди

18:06
Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

Боғчалардаги олий маълумотли тарбиячилар ойлиги ўқитувчилар ойлигига тенглаштирилади

16:54
Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

Тошкентда Cobalt ва «Жигули» тўқнашиб, йўл четида турган уч кишини уриб юборди

15:42