Тошкентда «Mercedes-Benz» автобусида ёнғин чиқди — видео

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланаётган автобусда ёнғин чиққани юзасидан маълумот берди.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 14 сентябрь куни соат 09:02 да туманинг Мирзо Улуғбек ва Дўрмон йўли кўчалари чорраҳасида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Иккита ёнғин-қутқарув экипажи соат 09:05 да воқеа жойига етиб борган ва соат 09:08 ёнғинни бартараф этган. Ёнғин оқибатида автобуснинг матор қисми ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ. «Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Қорақалпоғистонда ичида 57 киши бўлган автобусда ёнғин содир бўлгани, Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 24-сонли «Mercedes-Benz» русумли автобус тутаб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги «Минор» метроси ёнида автобус ёнгани айтилганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди