АҚШ «Толибон»ни четлаб ўтиб, Афғонистонга 3,5 млрд доллар ажратишга қарор қилди

АҚШ ҳукумати Афғонистонни назорат қилувчи «Толибон» ҳукуматини четлаб ўтиб, мамлакатга 3,5 миллиард доллар беришга қарор қилди. Бу ҳақда Америка Молия вазирлигига таяниб, «Reuters» агентлиги хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Аниқлик киритилишича, молиявий ёрдам Афғонистон иқтисодиётини барқарорлаштириш учун Швейцариядаги траст фондига йўналтирилади. «Афғон фонди мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашга ёрдам бериш учун маблағларни ҳимоя қилади, сақлайди ва уларнинг мақсадли ишлатилишини амалга оширади», — дейилади Молия вазирлиги баёнотида.

Фонд томонидан йиғилган маблағларни тақсимлаш тўғрисидаги қарор унинг васийлик кенгаши томонидан қабул қилинади. У қуйидагиларга масъул бўлади: валютани чоп этиш ва муҳим импортни (масалан, электр энергияси, инфратузилма қурилиши учун материаллар) сотиб олишни молиялаштириш, шунингдек, халқаро қарз мажбуриятлари бўйича тўловлар.

Америка ҳукумати 3,5 миллиард долларни ҳозирда АҚШ Федерал захира тизимида сақланаётган Афғонистон Марказий банкининг «музлатилган» маблағларидан ажратади. Вашингтон позициясига кўра, маблағлар афғон Марказий банкига унинг бошқарувидан «Толибон» аъзолари бўшатилгач қайтаради.

26 йилда АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест мамлакат иқтисодиётини барқарорлаштириш мақсадида Вашингтон олдинги ҳукуматнинг давлат захираларидаги ҳисобини очиши мумкинлигини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг саъй-ҳаракатлари қишда мамлакатдаги энг оғир гуманитар инқирознинг олдини олишга имкон беради.

Аввалроқ «Толибон» афғон учувчилари Ўзбекистонга олиб ўтган авиатехникани қайтаришни сўрагани, «Толибон» яхши алоқада бўлган давлатларни маълум қилгани, Толибон» АҚШга маҳбус алмашишни таклиф қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди