Эрон қайси ҳолатда ШҲТга тўлиқ аъзолик мақомига эга бўлиши маълум қилинди

Эърон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлақонли азъо мамлакат бўлиши учун қандай вазифаларни бажариши кераклиги маълум қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти низоми ва унинг бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ, Ташкилотга аъзо бўлиш учун номзод мамлакат унининг мақсад ва вазифаларини баҳам кўриши ва бошқа аъзо давлатларга қарши душманлик қилмаслиги керак.

Шунингдек, мамлакат Эвросиё қитъасида ҳудудий равишда жойлашган бўлиши керак ва унга Бирлашган миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг санкциялари қўлланилмаслиги кераклиги маълум қилинган.

Эрон ушбу барча мезонларга жавоб беради ва шу муносабат билан 2021 йилда Душанбе Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ушбу мамлакатни Ташкилотга қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Самарқанд саммити доирасида Эроннинг мажбуриятлари тўғрисида Меморандум имзоланди, бу Теҳроннинг Хартияга ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бошқа бир қатор асосий ҳужжатларига қўшилиши зарурлигини англатади.

Шу билан бирга, мамлакат Ташкилотнинг 40 дан ортиқ ҳужжатларини ратификация қилиши керак. Ушбу протседурадан кейингина мамлакатга тўлиқ аъзолик мақоми берилади. Масалан, Ҳиндистон ва Покистон мажбуриятлар меморандумлари имзолангандан бир йил ўтгач ва улар шунга ўхшаш барча талабларни бажаргандан сўнг аъзоликка қабул қилинган.

«Ушбу амалиётга асосланиб, агар Эрон кейинги саммит олдидан ўз мажбуриятларини бажарса, уни 2023 йилда, яъни Ҳиндистон президентлиги даврида қабул қилиш мумкин. Кўп нарса Эрон томонининг ушбу протседурани амалга ошириш суръатларига боғлиқ», — деган Рахматулла Нуримбетов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш алгоритми келишиб олингани ҳақда хабар берилганди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Жаҳон, Илм-фан9:07 | 26.9.22
Швейцарияда саратонни даволашнинг янги усули клиник синовдан ўтказилмоқда
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Жаҳон8:11 | 26.9.22
Тайванда дориларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб берувчи митти робот яратилди
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият7:07 | 26.9.22
Ўзбекистонда 26 сентябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Жамият22:34 | 25.9.22
АҚШ Россияга ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли бўйича жавоб беришга ваъда берди
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Жамият21:24 | 25.9.22
Росcияда кундан-кунга авж олаётган ҳарбий сафарбарликка қарши митинглар — фоторепортаж
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди
Жамият20:21 | 25.9.22
Хориждан ўқишини кўчиришга ариза топширган 6 ярим минг нафар тиббиёт йўналиши талабасининг аризаси рад этилди