Кўчат экаётган президентлар, Хитой раҳбарига орден тақаётган Мирзиёев, Самолётда ўйга чўмиб ўтирган Путин, гул кўтарган Арқадағ, ота юртига келган Эрдўған оиласи — бугун суратлари.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Самарқандда ўтказилган музокаралардан сўнг «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази боғида дарахт экди.

 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин музокаралардан аввал.

Фото: Президент матбуот котиби

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинни Ўзбекистон Республикасининг олий даражадаги Дўстлик ордени билан мукофотлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Россия президенти Владимир Путин куннинг биринчи ярмида ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Самарқандга етиб келди. Суратда Путин Самарқандга учиб кетиш олдидан.

Фото: Кремль матбуот хизмати

Туркманистон президенти Сердар Бердумуҳаммедов Самарқандга ташрифи давомида Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, биринчи президент Ислом Каримов қабрига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси Эмине Эрдўған Самарқандга келди. Туркия президенти ШҲТ саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди. Беларусь раҳбари Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди. Эрон 2005 йилдан буён Ташкилотда кузатувчи давлат мақомида иштирок этиб келаётганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон куннинг биринчи ярмида Самарқандга келди ва Ислом Каримов хотирасини ёд этиб, қабрига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида қатнашиш учун Самарқандга келган Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев куннинг иккинчи ярмида Самарқандга етиб келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Жамият, Тошкент ш.13:14 | 6.10.22
Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Жаҳон12:54 | 6.10.22
Павел Дуров хакерлар WhatsApp орқали телефонларга киришидан огоҳлантирди
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
Жамият12:38 | 6.10.22
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги пост икки кунга ёпилди
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Жамият12:16 | 6.10.22
«Qo‘qon etnosport chellenj—2022» республика фестивали ўтказилади
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Жаҳон11:59 | 6.10.22
Афғонистондаги масжидда содир бўлган портлаш қурбонлари 25 кишига етди
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади
Жамият10:56 | 6.10.22
Ўзбекистон яна 34 та замонавий электропоезд харид қилади