Миллий матбуот марказида «Ҳужжатли кино кунлари»нинг очилиши маросими бўлиб ўтди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ҳужжатли кино кунлари»нинг очилиши маросими бўлиб ўтди. Тадбирда XIV Тошкент халқаро кинофестивали бош директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов, Россиянинг «Masterskaya» киностудияси раҳбари Саида Медведева ва «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК директори Фурқат Усмонов иштирок этди.

Ҳужжатли кино кунларининг очилиши доирасида «Ўзбекистон. Янги тарих» фильмининг премьера намойиши ўтказилди. Ҳужжатли фильмда сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар, тарихий ва миллий қадриятларнинг одамларнинг кундалик ҳаётидаги ўрни акс эттирилган.

«Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК директори Фурқат Усмоновнинг таъкидлашича, мазкур фильм Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотларга бағишланган.

«Ушбу фильм Россия телеканалларида намойиш этилган ва бугун биз уни ўзбек томошабинларига тақдим этишга қарор қилдик. Фильм Ўзбекистон ва Россия — Кинематография агентлиги ва Саида Саидовна Медведева раҳбарлик қилаётган «Мастерская» компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган», — деди Фурқат Усмонов.

XIV Тошкент халқаро кинофестивали бош директори, Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқовнинг сўзларига кўра, яқин орада яна бир фильм – «Менинг Президентим» деб номланган ко-продукция суратга олиниши кутилмоқда. Ҳозирда ушбу фильм намойиш учун тайёрланмоқда.

Фильм томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниши ва қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Саида Медведеванинг ўзи ҳам Ўзбекистон халқининг ўзига хос ижобий фазилатларини таъкидлаган: «Сизлар — ажойиб инсонларсиз. Кузатилаётган улкан ўзгаришлар айнан ушбу диёрда рўй бераётганидан ҳайрон эмасман».

Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Жамият23:37 | 27.9.22
Ёнаётган баррикада, намойишга чиққан истеъфодаги ҳарбийлар, Таиланддаги ноодатий фестиваль — бугун суратлари
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди