Шавкат Мирзиёев: Тошкент халқаро кинофестивалининг дунёдаги нуфузи ошиб бормоқда

Киночилар уйида “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

«‘Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учунʼ деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган мазкур анжуманда жаҳоннинг 35 давлатидан 300 дан зиёд кино усталари иштирок этаётгани ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун – Янги Ўзбекистон шароитида янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламида янада муносиб обрў-эътибор топиб бораётганидан далолат беради» — дейилади Президент табригида.

Очилиш маросими олдидан қизил йўлакча ташкил этилди. Ундан ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари ўтди. Маросимда Ўзбекистон Кинематография агентлигининг ко-продукция бўйича хорижий ҳамкорлари, шунингдек, Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорлик қилишни режалаштирган ўнлаб мамлакатларнинг кинематография соҳаси раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Севимли юлдузларини кутиб олиш ва олқишлаш учун юзлаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари келишди.

Тадбирни америкалик актёр Арманд Ассанте олиб борди. Очилиш маросими доирасида Ўзбекистон Президентининг кинофестиваль иштирокчиларга табриги ўқиб эшиттирилди, шунингдек, “Жаҳон кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун” мукофоти совриндорлари тақдирланди.

Мукофотлар Арманд Ассанте, Элёр Ишмуҳамедов, Такеши Китано, Кшиштофу Занусси, ҳинд актёрлари Умеш Меҳра ва Зинат Аманга топширилди. Бундан ташқари, маросимида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Ўзчивит каби машҳур кинактёрлар иштирок этди.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши ҳақида расман эълон қилди.

Агентлик раҳбари сўзининг якунида кинофестиваль иштирокчилари номидан янгиланган кинофестиваль, самимий табрик, кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун Ўзбекистон Президентига чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Жамият22:02 | 27.9.22
Ўзбекистондаги қурилиш институтлари Туркия университетлари билан ҳамкорлик қилади
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Жамият21:39 | 27.9.22
Сурхондарё ҳокими Тўра Боболовга жарима қўлланилиб, бир қатор туман ҳокимлари ишдан олинди
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Жамият21:00 | 27.9.22
Бугун оқшоми. Кесиб ташланган чинорлар, ядро қуроли билан таҳдид қилган Медведев, 27,5 минг вольтли ток уришидан омон қолган бола
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Жамият20:54 | 27.9.22
Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Жамият20:13 | 27.9.22
Қашқадарёда канал ёнидан 15 ёшли боланинг жасади топилди
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Жаҳон19:23 | 27.9.22
Эрондаги намойишларда 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди