ШҲТ саммитида Афғонистон вакили иштирок этмаслигининг сабаби айтилди

Самарқандда ўтказилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида Афғонистон вакили иштирок этмаслигининг сабаби айтилди. Бу ҳақда «K-News» нашри хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Толибон ҳаракати матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий TOLOnews телеканалига берган интервьюсида афғон вакиллари ҳозирча Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитига таклиф қилинмаганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, ҳаракат шунга қарамай афғонларга фойда келтирадиган ҳар қандай чора-тадбирларни олқишлайди ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан яхши муносабатлари ижобий натижа беришига умид қилади.

Шунингдек, «Самарқанддаги саммитда Афғонистон вакили бўлмайди. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бу давлат билан вақтинча алоқада эмас», — деган Tашкилотнинг миллий координатори Рахматулла Нуримбетов брифинг чоғида.

Унинг тушунтиришича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқаро ташкилот сифатида 2021 йил августида ўз фаолиятини тўхтатган Афғонистоннинг собиқ ҳукумати билан расмий алоқаларни сақлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян ШҲТ саммитида мавжуд вазият туфайли иштирок этмаслиги хабар қилинганди.

Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео
Янгиликлар21:05 | 26.11.22
Қозоғистонда намойишлар бошланди — видео