9:24 | 15.09.22 282

Тошкент вилоятида қарийб 2 минг тонналик цистернадан сув оқиб чиққанига изоҳ берилди — видео

ФВВга кўра, ушбу цистернадан аҳолини сув билан таъминлашда фойдаланилмаган

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятининг Паркент туманида улкан цистернадан сув оқиб чиқаётгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Ижтимоий тармоқларда цистерна ёриқларидан сув оқаётгани ва остига «Паркент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими 1750 тонналик сув резервуарида ёриқлар ва яроқсиз жойлари аниқланмади деб аҳолини сув билан таъминлашга ишлатиш мумкин деб ёзиб кетипти» дея изоҳ қолдирилган видео тарқалди.

Фото: Telegram / «Bastion»

Қайд этилишича, мазкур ҳолат ФВВ томонидан ўрганилганда, резервуар Тошкент вилояти Паркент тумани «Авиасозлар» боғдорчилик, узумчилик ширкатига тегишли экани аниқланган. Ўрганиш давомида мутасаддилар иштирокида ҳудуддаги кичик сиғим аҳоли ичимлик суви учун тўлдирилмасдан фойдаланилаётгани, сиғимда ҳеч қандай ёриқлар мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Ҳолат бўйича 14 сентябрь куни ширкат раҳбари, ишчилари ҳамда ҳудуд профилактика инспектори иштирокида далолатнома тузилган.

Тарқалган хабарда эълон қилинган видео 2021 йил 7 март куни санасига тегишли бўлиб, бу вақтда сиғим қайта таъмирдан чиқарилган. Шу муносабат билан сиғим, текшириб кўриш мақсадида, мутасаддилардан иборат комиссия аъзолари иштирокида 5 дақиқага тоширилган ва ёриқлар йўқлиги маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида сув цистернаси ёрилиб кетиши оқибатида 8 та дала ҳовлига зарар етганди.


Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

Ўзбекистоннинг 3 вилоятида 2027 йилгача 4 та янги ИЭС ишга туширилади

13:18 | 30.09.23 356
Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

12:01 | 30.09.23 240
Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

Тошкентда илк бор Туркий тилли давлатларнинг «Қардошлик санъати» форуми бўлиб ўтади

23:02 | 29.09.23 944
XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

XV Тошкент халқаро кинофестивали янги миллий филмлар тақдимоти билан бошланди

22:17 | 29.09.23 446
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди

21:49 | 29.09.23 406
UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

UNWTO бош котиби барчани Ўзбекистонга саёҳат қилишга чақирди

20:21 | 29.09.23 456