13:36 | 15.09.22 417

Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда 500 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди

Бугун, 14 сентябрь куни Тошкентда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросим аввалида кинофестиваль меҳмонлари Такеши Китано, Арманд Ассанте, Бурак Ўзчивит, Сергей Безруков, Нургул Яшилчай, Тимур Бекмамбетов, Таваккел Мусилим, Умеш Меҳра каби кўплаб таниқли кино юлдузлар махсус «қизил йўлак»дан ўтишди.

Шунингдек, ўзбек юлдузлари Ёқуб Аҳмедов, Шоҳида Исмоилова, Наимахон Пўлатова, Меҳри Бекжонова, Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Расулхон Қодирхонов, Умид Искандаров ва бошқалар ҳам қизил йўлакдан ўтишди.

Тадбирда 500 га яқин киноижодкорлар, актёр ва актрисалар, режиссёр ва кинооператорлар, продюсер ва кинотанқидчилар, киношунос олимлар иштирок этди.

Очилиш маросимида таниқли эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт ва театрлаштирилган чиқишлар тақдим этилди. Тадбирни ёритиш учун дунёнинг 40 давлатидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ташриф буюрди.

Тадбирда таниқли америкалик киноактёр нуфузли Эмми мукофоти совриндори Арманд Ассанте бошловчилик қилди.

Жаҳон кинематографияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун атоқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳра, профессор Аделша Агишевга ва бошқа кино дарғаларига Тошкент халқаро кинофестивали статуэткаси тантанали равишда топширилди.

Халқаро тадбир доирасида жаҳонга машҳур кино ишлаб чиқарувчиларнинг 150 та бадиий, ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлари намойиш этилади. Бундан ташқари, кинофестиваль кунларида кино ишлаб чиқариш, таълим, фильмлар намойиши, фильм яратиш жараёни билан боғлиқ 20 дан ортиқ кенг кўламли тадбирлар ўтказилади.

Кинофестиваль ташкилотчилари Ўзбекистонда яратилган шарт-шароитлар жаҳонга машҳур киноижодкорлар билан ҳамкорликда муҳим халқаро лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилишига умид билдиришмоқда.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 351
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 147
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 758
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 273
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 479
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 484