Владимир Путин Самарқандга етиб келди
Россия президенти Владимир Путин 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига етиб келди.
Маълумотларга кўра, ШҲТ саммити доирасида 15 сентябрь куни Россия президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан, шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Эрон президенти Иброҳим Раиси, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашади. Шунингдек, Россия—Мўғулистон—Хитой уч томонлама саммитида иштирок этади.
Қайд этилишича, 16 сентябрь куни Россия президенти Путин Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Аввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Самарқандга етиб келгани ҳақида хабар берилган эди.