Зеленский Россия қўшинларидан озод этилган Изюм шаҳрига келди — фото

Украина президенти Владимир Зеленский Россия қўшинларидан озод этилган Изюм шаҳрига келди. Бу ҳақда 25-алоҳида ҳаво-десант Сечеслав бригадаси ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали хабар берди.

Фото: Facebook

Маълум қилинишича, давлат раҳбари ҳарбийлар билан учрашган, шаҳар узра давлат байроғи кўтарилган.

«Маросимда Украина президенти Владимир Зеленский, мудофаа вазирининг ўринбосари Ханна Маляр, бир неча кун олдин шаҳарни рус босқинчиларидан озод этишган Қуролли Кучлар ҳамда бошқа куч тузилмаларининг вакиллари иштирок этди», — дейилади хабарда.

Фото: Facebook

Маросим аввалида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, бир дақиқа сукут сақланган. Шундан кейин Зеленский украин ерларини озод этганларга миннатдорчилик билдирган.

Фото: Facebook
Фото: Facebook
Фото: Facebook

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Харьков вилоятидаги муҳим таъминот маркази бўлган Изюмдаги йўқотишдан кейин Россия армиясининг фаолиятини танқид қилганди. «Мен Мудофаа вазирлигидаги каби стратег эмасман. Аммо хатоларга йўл қўйилди. Ўйлайманки, улар бундан хулоса чиқаради», — деган Қодиров.

Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:33 | 27.11.22
Ўзбекистонда 27 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Мақолалар0:47 | 27.11.22
Асирга тушган ўғли билан қайта кўришган она, Ўзбекистон байроғи олдидаги Мбаппе, шам ёруғида ўтирган украиналиклар — 26 ноябрь суратлари
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Янгиликлар23:40 | 26.11.22
Остонада намойишчиларнинг барчаси қўлга олинди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Янгиликлар23:10 | 26.11.22
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Беларусга ҳамдардлик билдирди
Самарқандда зилзила содир бўлди
Янгиликлар22:22 | 26.11.22
Самарқандда зилзила содир бўлди
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди
Янгиликлар21:50 | 26.11.22
Фарғона-Тошкент авиапарвози бекор қилинди